Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Реал» президенти Флорентино Перес коронавирус пандемиясининг клубга таъсири ҳамда жамоа устози Зинедин Зидан ҳақида гапирди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Мухлисларсиз ўйин ўтказиш — бу энг оғири. Уларнинг йўқлиги даромадларнинг тушиб кетишига олиб келди. Бизнинг бошқарув услубимиз аниқликка асосланган. Шу боисдан келажакка боқишда давом этиш учун харажатларни қисқартиришга мажбур бўлдик.

Зидан — «Реал» тимсоли. Ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида. Биз бу жамоага таркибдаги ҳаммага унинг сардори Рамосга ишонгандек ишонамиз», — дейди Перес.

Маълумот учун, «Реал» айни дамда Ла Лигада 14 та ўйиндан сўнг 29 очко билан пешқадамликни «Атлетико» билан бўлишиб турибди. Мадрид клуби 23 декабрь куни навбатдаги тур доирасида «Гранада»га қарши майдонга тушади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар