АҚШнинг Moderna компанияси ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичида пайдо бўлган фильтрлаш муаммолари туфайли ўзининг коронавирусга қарши вакцинасининг 400 000 дозасини йўқ қилди. Бу ҳақда Bloomberg АҚШ ҳукумати маслаҳатчиси Монсеф Слауига таяниб хабар қилди.

Фото: Globe staff

Moderna ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси касалликнинг дастлабки босқичдагилар учун 94,1 фоиз, касалликнинг оғир шаклидагилар учун 100 фоиз самарали эканлигини таъкидламоқда.

Маълумот учун, 17 декабрь куни АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси мутахассислари агентликка Moderna вакцинасини рўйхатдан ўтказишни маъқуллашни тавсия қилди.

Аввалроқ АҚШда коронавирусга қарши эмлаш бошлангани ҳақида хабар берилганди.