ФИФА томонидан 17 декабрь, пайшанба куни йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Германиялик мутахассис 2019/20 йилги мавсумда Премьер Лига ғолиблигини қўлга киритди.
Клопп ушбу соврин учун курашда Марсело Бьелса («Лидс», Аргентина) ва Ҳанс-Дитер Фликни («Бавария», Германия) ортда қолдирди.
Нидерландия аёллар терма жамоаси бош мураббийи Сарина Вигман эса аёллар футболидаги энг яхши мутахассис деб топилди.
Сарина бу борада Эмма Ҳаес («Челси», Англия) ва Жан-Люк Вассерни («Лион», Франция) ортда қолдирди.
Мавзуга доир:
- The Best—2020. Йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди
- The Best—2020. Йилнинг энг чиройли голи муаллифи маълум бўлди (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)