Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар 16 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Twitter/@Ligue1UberЭац

Фото: Twitter/@Ligue1UberЭац

ПСЖ ўз уйида «Лорян»ни қабул қилди. Меҳмонлар иккинчи бўлим дебютида Андре Гравиённинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. 51-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Мойзе Кин якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.

«Лион» ўзида «Брест» билан куч синашди. Аввалига ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан мезбонлар ўйин давомида иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Бироқ «Брест» ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда белгиланган пенальтидан кейин мувозанатни тиклади.

«Марсель» сафарда «Ренн»га имкониятни бой берди, «Монако» ўзида «Ланс»га йирик ҳисобда ютқазди. Мусобақа пешқадами «Лилль» эса Юсуф Язижи ва Тимоти Веанинг голлари эвазига зафар қучди.

15-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: Twitter/@Ligue1UberЭац

Фото: Twitter/@Ligue1UberЭац

Лига 1

15-тур баҳслари

16 декабрь, чоршанба

ПСЖ — «Лорян» 2:0

Голлар: 1:0 – 51, пенальти Мбаппе, 2:0 – 61 Кин.

ПСЖ: Рико, Курзава, Баккер (Верратти, 71), Флоренци, Керер, Рафинья (Фадига, 71), Данилу Перейра (Пембеле, 11), Эррера, Гуйе (Дракслер, 77), Кин (Ди Мария, 71), Мбаппе.

«Лорян»: Нарди, Морель, Эрго, Ле Гофф, Фонтен (Муёколо, 71), Монкондюи (Марво, 78), Абержел (Чалоба, 46), Висса (Лорянте, 66), Ле Фе, Гравиён, Моффи (Грбич, 66).

Огоҳлантиришлар: Мбаппе (34), Кин (58), Фадига (87).

Четлатиш: Гравиён (49).

«Лион» — «Брест» 2:2

Голлар: 0:1 – 39, автогол Антони Лопеш, 1:1 – 69, пенальти Депай, 2:1 – 81 Корне, 2:2 – 90+3, пенальти Февр.

«Ренн» — «Марсель» 2:1

Голлар: 0:1 – 24 Гуйе, 1:1 – 63 Траоре, 2:1 – 83 Юну.

«Монако» — «Ланс» 0:3

Голлар: 0:1 – 1 Силла, 0:2 – 33 Банза, 0:3 – 39 Какута.

«Дижон» — «Лилль» 0:2

Голлар: 0:1 – 19 Язижи, 0:2 – 90 Веа.

«Анже» — «Страсбург» 0:2

Голлар: 0:1 – 77 Диалло, 0:2 – 90 Ажорк.

«Реймс» — «Нант» 3:2

Голлар: 0:1 – 18 Паллуа, 1:1 – 68 Туре, 2:1 – 72, пенальти Диа, 3:1 – 74 Кафаро, 3:2 – 79 Блас.

«Ним» — «Ницца» 0:2

Голлар: 0:1 – 85 Ндое, 0:2 – 90 Клод-Морис.

«Монпелье» — «Мец» 0:2

Голлар: 0:1 – 50, пенальти Лейя-Исека, 0:2 – 90 Маига.

«Бордо» — «Сент-Этен» 1:2

Голлар: 0:1 – 15 Норден, 1:1 – 24 Ҳван Ий Чо, 1:2 – 75 Неу Нупа.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)