Футбол бўйича Италия А Сериясининг 12-турида «Ювентус» 16 декабрь, чоршанба куни «Аталанта»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Федерико Кьеза туринликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Ремо Фройлер мувозанатни тиклади.
Орадан кўп ўтмай «Ювентус» вакиллари пенальти ишлаб олди, бироқ Криштиану Роналду 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Андреа Пирло шогирдлари 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Аталанта» (18) 8-поғонага жойлашган.
А Серия
12-тур баҳси
16 декабрь, чоршанба
«Ювентус» — «Аталанта» 1:1
Голлар: 1:0 – 29 Кьеза, 1:1 – 57 Фройлер.«Ювентус»: Шенсни, де Лигт, Данило, Бонуччи, Маккенни, Куадрадо, Бентанкур, Артур (Рабьо, 27), Кьеза (Алекс Сандро, 75), Роналду, Мората (Дибала, 84).
«Аталанта»: Голлини, Госенс, Паломино, Ромеро, Хатебур, Малиновский (Миранчук, 71), Фройлер, Пессина (Гомес, 53), де Рон, Гимшити, Сапата (Муриэль, 72).
Огоҳлантиришлар: Ромеро (38), Рабьо (46), де Рон (52), Мората (60), Маккенни (80).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)