Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Экспертлар iPhone 12 серияларининг машҳурлигини смартфон тақдим этилганидан икки ой ўтиб баҳолади. Бу ҳақда JP Morgan банки таҳлилчиларига таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Фото: The Verge

Фото: The Verge

Банк мутахассиси Самик Чаттерженинг маълум қилишича, линейка орасида энг талабгир модель iPhone 12 Pro ҳисобланади. Моделга бўлган талаб юқори даражада барқарорлигича қолмоқда. Бунга Apple интернет-дўконидаги етказиб бериш борасидаги маълумотлар ҳам исбот бўла олади — у бутун дунё бўйлаб ўртача 28 кунга қадар ошиб кетган.

Шу билан бирга, сериянинг энг қиммат аппарати — iPhone 12 Pro Мах’га бўлган талаб борган сари камайиб кетяпти. Айниқса, бу Хитойда яққол сезилмоқда. Чаттерже томонидан бир ой олдин ўтказган тадқиқот натижаларида эса 12 Pro Мах линейкадаги энг талабгор телефон дея келтирилган. Шунингдек, эксперт сериядаги у қадар талаб юқори бўлмаган моделлар номини ҳам эълон қилди — iPhone 12 ва 12 мини. Ушбу қурилмаларни етказиб бериш муддати ошган, бироқ сезиларли даражада эмас.

Дунё бўйича Apple смартфонларига бўлган талабнинг 35 фоизга яқини тўғри келадиган АҚШда эса асосан iPhone 12 Pro’га талаб юқори. Смартфонни етказиб бериш муддати 32 кунни ташкил этмоқда. Таҳлилчининг ҳисоблашича, модель 2021 йил давомида — Apple янги гаджетларини тақдим этгунига қадар актуаллигича қолади.

Аввалроқ 2020 йилнинг энг машҳур мобил дастурлари рейтинги эълон қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар