Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 13-турида «Ливерпуль» 16 декабрь, чоршанба куни «Тоттенҳэм»га қарши баҳс юритди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 26-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай Сон Ҳён Мин мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда ҳам мерсисайдликлар ҳужумлар уюштиришдан тўхтамади. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Роберто Фирмино мезбонларнинг ғалаба тўпини киритди.

«Арсенал» ўз майдонида «Саутҳэмптон» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 18-дақиқада Тео Уолкотт собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этган ҳолда, меҳмонларни олдинга олиб  чиқди. Иккинчи бўлим дебютида Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни тенглаштиришга эришди. 62-дақиқада Габриэлнинг четлатилишидан кейин лондонликлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

«Эвертон» сафарда «Лестер» билан тўқнаш келди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Марсело Бьелса сўл остидаги «Лидс» 7 та гол урилган ўйинда «Ньюкасл»ни тор-мор келтирди.

АПЛ

13-тур баҳслари

16 декабрь, чоршанба

«Ливерпуль» — «Тоттенҳэм» 2:1

Голлар: 1:0 – 26 Салоҳ, 1:1 – 33 Сон Ҳён Мин, 2:1 – 90 Фирмино.

«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Александер-Арнольд, Уильямс, Фабиньо, Вейналдум, Жонс, Салоҳ, Ҳендерсон, Мане, Фирмино.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Орье, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер, Ло Чельсо (Лукас Моура, 58), Сиссоко, Бергвейн (Регилон, 76), Ҳёйбьерг, Сон Ҳён Мин (Алли, 87), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (48), Ҳёйбьерг (54).

«Арсенал» — «Саутҳэмптон» 1:1

Голлар: 0:1 – 18 Уолкотт, 1:1 – 52 Обамеянг.

«Арсенал»: Лено, Габриэль, Ҳолдинг, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Уиллок, 67), Сака, ан-Ненни, Пепе (Соареш, 85), Обамеянг, Нкетиа (Давид Луиз, 65).

«Саутҳэмптон»: Маккарти, Беднарек, Уокер-Питерс, Бертран, Вестергор, Уорд-Проуз, Армстронг (Редмонд, 63), Ромеу, Уолкотт (Женепо, 63), Адамс, Ингз.

Огоҳлантиришлар: Беднарек (26), Бертран (33), Себалос (44), Габриэль (58), Ингз (83).

Четлатиш: Габриэль (62).

«Лестер» — «Эвертон» 0:2

Голлар: 0:1 – 21 Ришарлисон, 0:2 – 72 Ҳолгейт.

«Лидс» — «Ньюкасл» 5:2

Голлар: 0:1 – 26 Ҳендрик, 1:1 – 35 Бемфорд, 2:1 – 61 Родриго, 2:2 – 65 Кларк, 3:2 – 77 Даллас, 4:2 – 85 Алиоски, 5:2 – 88 Ҳаррисон.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов