Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг «Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги функциялар бекор қилиниши режалаштирилган:

  • Ички ишлар вазирлигининг транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияларида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини текшириш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги, пул тушумининг банк кассаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиши.
Эксперимент тариқасида 2022 йил 1 мартга қадар солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисоб варақларига инкассо топшириқномаларини қўйиш ва операцияларни тўхтатиб туриш функцияси фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар