Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВ тизимидаги Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2020 йилнинг 10 ойи давомида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида коррупция билан боғлиқ 673 та жиноят ишлари аниқланган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги брифингда ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов маълум қилди.

Қайд этилишича, Коррупцияга ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ушбу жиноятларга алоқадор 126 та гуруҳни қўлга олиб, 841 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаган.

Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисмини 85 таси порахўрлик, 51 таси товламачилик ва 313 таси фирибгарлик жинояти ташкил этади.

Маълум қилинишича, коррупцион жиноятлар асосан ижтимоий соҳада, ҳокимият идораларида, ўрта ва кичик бизнесда ҳамда агросаноат комплексида содир этилган.

ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ташаббуси билан аҳоли орасида энг кўп шов-шувга сабаб бўлган ишга жўнатиш ёки автотранспорт воситасини олиб беришга ваъда бериб 33 мингдан ошиқ фуқародан 179,7 миллиард сўм ва 11,8 миллион АҚШ доллари фирибгарлик билан қўлга киритилган ҳолат бўйича 66 нафар шахсга 24 та жиноят иши очилган.

Ҳозирда мазкур жиноят ишларини 15 таси судга оширилиб 89,5 миллиард сўм зарар тўлиқ қопланди.

Хусусан, 2020 йил 4 октябрда Фуқаролик иши бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Сапарбаев Отабек мансаб ваколатидан фойдаланиб фуқаро Ражабовга 800 метр квадрат ер майдонига бўлган ҳуқуқини фуқаролик тартибида қонуний белгилаб беришини айтиб, эвазига талаб қилган 10 минг АҚШ долларидан 1200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди