БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда «Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга оширишда кўмаклашиш» лойиҳасини ишга туширмоқда. Бу ҳақда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Умумий қиймати 100 минг доллар бўлган лойиҳани 2022 йилнинг охиригача амалга ошириш режалаштирилмоқда. Дастурнинг асосий вазифаси — инклюзив қишлоқ хўжалигини амалга ошириш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш асосида қишлоқ ҳудудларида ҳаёт шароитларини яхшилаш.
«Қишлоқ хўжалигида гендер тафовутини бартараф этиш қишлоқ хўжалиги соҳаси ва жамиятга сезиларли фойда келтиради. Гендер нотенглиги жинслар роллари ҳақидаги стереотипларга боғланган, бу эса аёлларнинг қишлоқ хўжалигидаги муҳим ҳиссасини камайтириб кўрсатади. Қишлоқ аёлларига инвестиция — бу камбағалликни бартараф этиш ва барча учун озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш учун муҳим бўлган ўзгаришлар омилига инвестиция», — дея таъкидлаган ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳалари координатори Шерзод Умаров.
Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ФАОнинг Ўзбекистондаги гендер ҳаракатлар режаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Изоҳ (0)