• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳавога совурилган пуллар. XXI асрда амалга оширилган энг омадсиз ва қиммат трансферлар

    Замонавий футболда айланадиган пуллар йилдан йилга тобора кўпайиб бормоқда. Ўйинчиларнинг трансферлари, яъни бир жамоадан иккинчисига ўтишига эса шунчаки ақл бовар қилмас маблағлар сарфланмоқда. Агар ўша футболчи ўзига сарфланган пулларни оқлаб, жамоага наф келтирса яхши, албатта. Аммо миллионлар ўйинида футболчининг трансфери умуман ўзини оқламаган ҳолатлар ҳам талайгина. Қуйида XXI асрда амалга оширилган энг қиммат ва омадсиз трансферлар ҳақида фикр юритамиз.

    Усмон Дембеле, «Боруссия Д»дан «Барселона»га — 105 миллион евро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Рўйхатни «биллур оёқ» номини олган франциялик вингер Усмон Дембеле очиб беради. 2017 йилнинг ёзида Неймар Мессининг соясида қолиб кетишни истамай, Парижга кетиб қолади. Табиийки, бразилиялик юлдузнинг ўрнини қимматроқ харид билан тўлдириш керак эди. Шундай ҳам бўлди, бироқ натижа ...

    Катта пул эвазига Каталонияга олиб келинган Дембеле клубдаги дастлабки уч йили давомида жамоага айтарли ҳеч қандай наф келтирмади. У фақатгина тез-тез жароҳат олиши, интизом қоидаларини бузиши ва саркашлиги билан ёдда қолди, холос. 105 миллион евро эса шунчаки ҳавога учиб кетди.

    Шунга қарамай, Усмонда ҳамон ўзини кўрсатиш учун  имкониятлар мавжуд: у ёш ва агар соғлиғидаги муаммоларни бартараф этса, ўз истеъдодидан тўғри фойдаланиб, яна юқори даражага қайтиши мумкин.

    Кака, «Милан»дан «Реал»га — 65 млн евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2009 йилда Мадрид клуби бир йўла иккита супер трансферни амалга оширади — Роналду ва Кака. Португалиялик футболчи билан бирга Какадан ҳам ундан кам бўлмаган ёрқин ўйинлар кутилганди. Боиси у «Милан»даги ҳаракатлари билан ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб бўлганди. Шунингдек, Кака 2007 йилги «Олтин тўп» совринини ҳам ўзиники қилганди.

    Аммо «Реал»да Каканинг ишлари фақат орқага кетди. Албатта, бунинг асосий сабабларидан бири жароҳатлар эди. Футболчи ҳафта ва ойлаб сафдан чиқарди, бу эса охир-оқибат унинг самарадорлигига ҳам таъсир қилди. Тўғри, у баъзи-баъзида ёрқин ўйинларини эслатиб турарди, аммо бу аниқ ундан кутилган нарса эмасди.

    Кепа Аррисабалага, — «Атлетик»дан «Челси»га 80 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон — жарангдор ном, шундай эмасми? Аммо бу «Челси» ва унинг мухлисларини заррача ҳам қувонтирмайди: «аристократ»лар 2018 йилда «Реал»га кетган Куртуанинг ўрнини тўлдириш учун зудлик билан «Атлетик»дан Кепани сотиб олади, нақ 80 миллион еврога.

    Кепа эса «Челси» сафида шунчалик расво ўйин кўрсатдики, сўнгги трансфер ойнасида «Ренн»дан сотиб олинган ўртамиёна дарвозабон (Эдуард Менди) у билан таққослаганда даҳога айланиб қолди. Боиси Кепа учун доимий равишда қўпол хатоларга йўл қўйиш одат тусига кириб қолганди. Бундан ташқари унинг руҳий тушкунликка тушиб қолгани айтилди. Ҳозирда Кепа асосий таркибдаги жойидан бутунлай маҳрум бўлиб улгурган. Испаниялик посбонни бошқа жамоага сотиб юбориш эса осон иш эмас.

    Алексис Санчес «Арсенал»дан «Манчестер Юнайтед»га — қўшимча тўлов билан Генрих Мхитарянга алмашинув

    Фото: FotMob

    Фото: FotMob

    Алексис Санчес – «Юнайтед»нинг сўнгги йиллардаги энг баҳсли трансферларидан бири. Трансфер суммаси кўрсатилмаган бўлса-да, Санчеснинг «Манчестер»даги ҳафталик маоши, тахминан, 500 минг фунтни ташкил қиларди. Бироқ ундан келадиган фойда деярли нолга тенг бўлган, «қизил иблислар» сафида «Арсенал»даги Санчесдан асар ҳам йўқ эди. Шундан сўнг, 2019 йилда у «Интер»га ижарага бериб юборилди, 2020 йилнинг ёзида эса Милан клуби унинг трансферини тўлалигича сотиб олди. Ҳозирда у Антонио Конте жамоасининг асосий фигураларидан бири ҳисобланади.

    Андрей Шевченко «Милан»дан «Челси»га — 34 млн евро

    Фото: The Athletic

    Фото: The Athletic

    «Олтин тўп»соҳиби, Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган Шева 2006 йилда «Челси»нинг том маънодаги юлдузига айланиши керак эди, аммо бунинг ўрнига у клубнинг энг қимматга тушган хатоларидан бири бўлди. Ўша вақтга келиб, Роман Абрамовичнинг клуби бир неча йиллардан бери украиналик футболчини жамоага жалб қилишга ҳаракат қилар ва охир оқибат бунга эришганди ҳам. Мухлислар эса бундан ниҳоятда хурсанд бўлганди. Қувониш учун шунчаки ҳужум чизиғида Шевченко ва Дрогба жуфтлигини тасаввур қилиш етарли эди.

    Аммо ҳаммаси режалаштирилганидек кечмади. Киевнинг «Динамо»си ва «Милан» афсонаси Англияда том маънода муваффақиятсизликка учради ҳамда собиқ жамоасига қайтиб кетишга мажбур бўлди.

    Бошқа мақолалар:

    • «Ҳеч нарса демасдан ўз столини 40 дақиқа кутди». Криштиану Роналдунинг майдон ва унинг ташқарисида мутлақ чемпион эканлиги ҳақида кичик ҳикоя
    • Ярим эмас, бутун жамоа. Дунёнинг айни дамдаги энг яхши дарвозабонлари
    • Сотқинларми ёки унутилганлар? Маҳаллийлаштирилган юлдуз футболчилар ҳақида
    • Хайр, маэстро! 2020 йилда бутсасини михга илган таниқли футболчилар ҳақида
    • Роналду, Месси, Пеле, Дрогба ва Бекҳэм. Жиддий касалликларни енгиб ўтган таниқли футболчилар

    14.12.2020, 11:05   Изоҳ (0)   26786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UFC 256 мусобақасида бонусни қўлга киритган спортчилар маълум бўлди

    14.12.2020, 10:02

    Лига 1. ПСЖ ўз уйида «Лион»га ютқазиб қўйди ва 3-ўринга тушиб кетди

    14.12.2020, 08:35

    А Серия. «Милан» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

    14.12.2020, 07:58

    Ла Лига. Лионель Мессининг голи «Барселона»га уч очко келтирди

    14.12.2020, 03:22

    АПЛ. «Ливерпуль» Лондонда очко йўқотди, «Лестер»дан йирик ғалаба. «Арсенал» эса аутсайдерга ютқазди

    14.12.2020, 02:51

    А Серия. «Ювентус» Криштиану Роналдунинг сўнгги дақиқалардаги дубли эвазига «Женоа»ни мағлуб этди, Элдор Шомуродов захирадан тушди

    14.12.2020, 00:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25

    “Тоттенҳэм” Рафаэл Леау учун 100 млн евро тўлайди

    Спорт | 9 август, 10:20

    Озарбайжон ва Арманистон Вашингтонда тинчлик декларациясини имзолади

    Дунё | 9 август, 10:05

    “Уэнздей” сериалининг иккинчи мавсуми ҳақида: қизиқарли, аммо камчиликлардан холи эмас

    Кино | 9 август, 09:50

    Деҳқонобод калий заводи яширин тарзда хусусийлаштирилгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 9 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.