Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) ўзининг 7-жангини Тошкент вақти билан 13 декабрь тонгида ўтказди.
Мексикада ташкил этилган бокс кечасида Баҳодирга мезбон спортчи Уилфредо Лил (10-18-3, 8 КО) рақиблик қилди. Жанг 1-раунддаёқ ниҳоясига етди. Баҳодирнинг кучли зарбаларидан сўнг Лил ўрнидан тура олмади ва нокаут қайд этилди.
Шу тариқа Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 7-ғалабасини қайд этди. Ўзбекистонлик боксчи барча жангларида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.
Жалолов—Лил жангини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)