Ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров (1-0) 13 декабрь тонгида АҚШнинг Таллаҳасси шаҳрида бўлиб ўтган Combat Night Pro 19 мусобақасида MMA’да дебют қилди.
«The Uzbek»га америкалик Ҳенри Ли Крапп (0-1) рақиблик қилди. 31 ёшли ўзбекистонлик жангчи биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва MMA’даги дебютини чиройли ғалаба билан бошлади.
Маълумот учун, Анвар Бойназаров 1989 йилнинг 10 январь куни Самарқанднинг Жомбой туманида туғилган. 12 ёшидан бошлаб таэквондо билан шуғулланган. У профессионал фаолиятини ривожлантириш учун 2008 йил Таиланд пойтахти Бангкокка жўнаб кетган. «The Uzbek» лақаби билан машҳур бўлган Бойназаров муайтай бўйича аввалига ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди, 2011 йилда эса WMF йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлди. Фаолиятининг маълум қисмида 5 йил ичида 111 та жангда иштирок этиб, ўзига хос рекорд ўрнатганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)