Буюк Британияда COVID-19’га қарши эмланиш жараёни бошлаб юборилди. Бу ҳақда BBC хабар берди, деб ёзади Esquire.

Фото: Freepik

Биринчи бўлиб 90 ёшли Маргарет Кинан эмланган. Бир ҳафтадан кейин туғилган кунини нишонлаши керак бўлган аёл вакцина у учун энг яхши совға бўлганини билдирган.

Уоркшир графлигида яшовчи 81 ёшли Уильям Шекспир эса вирусга қарши эмланган биринчи эркак бўлган.

Маълум қилинишича, Британия томонидан харид қилинган Pfizer вакцинасининг биринчи партияси 800 минг препаратни ўз ичига олади. Ҳар бир одамга икки доза препарат кераклиги сабаб ушбу партия 400 минг одамни эмлашга етади.

Умуман олганда мамлакат Pfizer’дан 40 миллион доза сотиб олган, дейилади хабарда.