• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гейтс баҳорда COVID-19’га қарши олтита вакцина тайёр бўлишини тахмин қилди

    2021 йилнинг баҳорига келиб олтита компаниянинг коронавирусга қарши вакцинаси фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда Singapur FinTech фестивалида Microsoft асосчиларидан бири, миллиардер Билл Гейтс маълум қилди. Унинг сўзларини CNBC телеканали эфирга узатган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    «Менимча, 2021 йилнинг биринчи чорагига қадар олтита вакцина маъқулланади», — деган Гейтс яқин келажакдаги вакцинация тўғрисидаги саволга жавобан. Унинг сўзларига кўра, AstraZeneca, Johnson & Johnson, Novavax, Pfizer/BioNTech ва Moderna компанияларининг вакциналари тез орада тасдиқланиши мумкин. Олтинчи компания номини эса келтирмаган.

    Билл Гейтснинг таъкидлашича, вакциналар тайёр бўлгандан сўнг жаҳон ҳамжамиятининг муҳим вазифаси уларни ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда тенг тақсимлаш бўлади. «Биз адолатли равишда тарқатишимиз ва вакцинадан фойдаланиш бойлик даражасига боғлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак», — деган у. У кейинги йилда вакцина пайдо бўлиши 2022 йилда COVID-19 пандемиясини енгиб ўтишга ёрдам беришига умид билдирди.

    CNBC’нинг қайд этишича, Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда фонди Ҳиндистоннинг Серум институти билан ҳамкорликда AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш ва тарқатиш устида иш олиб бормоқда.

    Аввалроқ Билл Гейтс коронавирусга қарши дастлабки вакциналар самарадорлиги идеал бўлмаслиги мумкинлигини айтганди. «Агар омад кулиб боқса, бизда ҳозир учинчи босқич синовида бўлган олти препаратдан икки ёки учтаси бўлади. Pfizer’да биринчи бўлиш имконияти бор. У вакциналар ишлаб чиқариш бўйича жуда тажрибали компания ва у ўз тадқиқотини жуда пухта режалаштирган», — деган эди Гейтс.

    Айни пайтда Билл Гейтс санаб ўтган вакциналардан Pfizer/BioNTech концерни томонидан ишлаб чиқилган вакцина тасдиқланди. Ҳозирча фақат Буюк Британияда ундан фойдаланишга рухсат берилган.

    Ноябрь ойининг бошида Pfizer ва BioNTech ўзларининг БНТ162б2 вакцинаси учинчи босқич синовларида 90 фоиз самара кўрсатганини эълон қилди. Бир ҳафта ўтгач, компаниялар вакцинанинг самарадорлиги 95 фоиз эканлигини маълум қилди. Шунингдек, Moderna ҳам вакцина самарадорлигини дастлабки таҳлилда 94,1 фоиз, касалликнинг оғир ҳолатларида эса 100 фоиз деб баҳолади.

    8 декабрь куни Pfizer ва BioNTech вакцина синовларини ўтказиш чоғида олти киши (вакцина олинаётган гуруҳда икки киши, плацебо гуруҳида эса тўрт киши) вафот этгани маълум бўлди. Вакцина олаётганлар гуруҳидаги биринчи қурбон атеросклероз ва семизликдан азоб чеккан. Кўнгилли дорининг биринчи дозаси юборилганидан кейин уч кун ўтиб вафот этган. Вакцина олаётганлар гуруҳида вафот этган иккинчи иштирокчида эса иккинчи доза киритилганидан кейин 60 кун ўтиб, юрак тўхтаб қолган, яна уч кундан кейин унинг ўлими қайд этилган.

    FDA 10 декабрь кунги мажлисида Pfizer ва BioNTech компаниялари вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаш-маъқулламаслик масаласини ҳал қилади. Moderna компанияси ишлаб чиққан яна бир вакцинани рўйхатдан ўтказиш масаласи эса келаси ҳафта, 17 декабрь куни кўриб чиқилади.

    Жонс Ҳопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 68 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, уларнинг 1,5 миллиондан ортиғи вафот этган. Касалланганлари сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда (15,1 миллион нафар). Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (9,7 миллион) ва Бразилия турибди (6,6 миллион).

    Мавзуга доир: 

    • «Бунга раддия беришнинг ўзи аҳмоқона». Билл Гейтс коронавирус вакцинаси орқали инсоният чиплаштирилаётгани ҳақида
    • Билл Гейтс янги пандемиянинг бошланиш муддатини тахмин қилди

    09.12.2020, 18:44   Изоҳ (0)   12360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Молия вазирлиги иқтисодиётни кучайтиришга 916 млрд доллар ажратишни таклиф қилди

    09.12.2020, 18:09

    Twitter 2020 йилнинг оммабоп твити номини маълум қилди

    09.12.2020, 17:27

    Россия Арманистон вилоятларининг биридан помидор олиб киришга тақиқ қўйди

    09.12.2020, 16:50

    Эрон ҳукумати ядрошунос олимнинг ўлдирилишига алоқадор шахслар қўлга олинганини маълум қилди

    09.12.2020, 15:25

    Россия Озарбайжондан помидор ва олма олиб киришга тақиқ қўйди

    09.12.2020, 14:52

    Ҳиндистондаги номаълум касалликка металлардан заҳарланиш сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда

    09.12.2020, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.