Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг Савойя департаментидаги Алп тоғларида бортида олти киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради «РБК».

Вилоят префектураси маълумотларига кўра, гап Франциянинг ҳаво навигацион хизматига тегишли вертолёт ҳақида кетмоқда. Унинг бортида хизматнинг тўрт нафар ходими ва икки нафар қутқарувчи бўлган. Авария 8 декабрь, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00 ларда 1,8 минг метр баландликда содир бўлган. Учувчи «тревога» сигналини бериб, катапультадан фойдаланишга улгуриб қолган.

Вертолётдаги инсонларни қидиришга 40 дан ортиқ одам, учта вертолёт, шунингдек, бошқа техникалар жалб этилган.

BFMTV’нинг Савойя префектига таяниб маълум қилишича, авария оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Учувчи омон қолган, бироқ жиддий жароҳат олган. Шунингдек, бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк