Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Истанбул Башакшеҳир» ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда юз берган ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: А Спор

Фото: А Спор
«Истанбул» мураббийлар штаби вакили Пьер Вебога нисбатан ишлатилган ирқчилик руҳидаги сўзларни кескин қоралайман. УЕФА зарур чоралар қўллаши керак деган фикрдаман.

Биз спорт ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ирқчилик ҳамда камситишларга мутлақо қаршимиз. Ирқчиликка йўқ деймиз.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия президенти

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 14-дақиқасида Пьер Вебо тўртинчи ҳакамни ирқчилик руҳидаги сўзларни айтганликда айблаб, тортишувни бошлади. Натижада турк клуби ва унинг ортида парижликлар майдонни тарк этди.

УЕФА қарорига кўра учрашув 9 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:55 дан бошлаб давом эттирилади ва унда бошқа ҳакамлар гуруҳи ишлайди.

Маълумот учун, Эрдўғон «Истанбул Башакшеҳир» клуби мухлиси ҳисобланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади