Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Конституцияси ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги янги қонун Брайл алифбосида чоп этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказга таяниб, «Gazeta.uz» маълум қилди.

Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Қайд этилишича, нашрлар 500 тиражда чиққан ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа ташкилотларга беғараз ёрдам сифатида топширилади.

Ушбу расмий нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилди. Бу эзгу ишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳаларни мувофиқлаштирувчи офиси яқиндан ёрдам берган.

Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Фото: Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ҳозирги АОКА) «Ёғду» нашриёти билан бирга Ўзбекистон Конституциясининг Брайл алифбосидаги нашрини 50 нусхада чоп этганди. Нашриёт шундай китобдан яна 2000 нусха чоп этишни режалаштирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик