FourFourTwo журнали ўз талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.
Бу номга «Бавария» ҳамда Польша терма жамоаси аъзоси Роберт Левандовски муносиб кўрилди.
Овоз беришда 101 мамлакатдан 101 журналист иштирок этган ва уларнинг барчаси Левандовскига овоз берган.
Маълумот учун Левандовски 2020 йилда «Бавария» сафида Бундеслига, Германия Кубоги ҳамда Суперкубогига эга чиқди. Шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогини ҳам совринлари қаторига қўшиб қўйди. Роберт Бундеслига, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасида тўпурарга айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)