• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уч император жанги. Наполеон Бонапартнинг Аустерлиц жангидаги ғалабаси жаҳон сиёсатига қандай таъсир қилди?

    Буюк француз инқилобидан кейин ҳокимиятга келган генерал Наполеон Бонапарт 1804 йил 2 декабрь куни Биби Марям (Notr Dame de Paris) ибодатхонасида Рим Папаси ва республиканинг бошқа намоёндалари қаршисида императорлик тожини кийди. Франция энди империя деб атала бошланди. Роппа-роса бир йилдан кейин, 1805 йил 2 декабрь куни император ўзининг энг муҳим ғалабасини қўлга киритди. Шу куни тарихда «уч император жанги» деб номланган Аустерлиц жанги бўлиб ўтди. «Дарё» сана муносабати билан бугунги мақолада Наполеоннинг ёрқин ғалабаси ҳақида ҳикоя қилади.

    Тарихий шароит

    1802 йилнинг март ойида ўн йиллик ўзаро уруш натижасида ҳолдан тойган Франция ва Англия Амиэнс шаҳрида тинчлик шартномасига имзо чекди. Аммо келишмовчиликларнинг барча сабаблари охиригача ҳал қилинмади ва тинчлик қисқа муддатли бўлди. Шунингдек, ашаддий француз душмани бўлган Буюк Британиянинг янги бош вазири Уильям Питт шартнома шартларини ҳурмат қилмади ва Мальта оролидан инглиз қўшинларини олиб чиқмади. 1803 йил май ойида Англия флоти ҳеч қандай уруш эълон қилмасдан, 1 200 та француз ва голланд савдо кемаларини ўққа тутди. Французлар эса мамлакатдаги барча инглизларни қўлга олди, Наполеон армияни сафарбар қилишга буйруқ берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1803 йилда ўша пайтда биринчи консул бўлган Наполеон армияни Франциянинг шимолий қирғоғи бўйлаб жойлаштирди. Мақсад Англияни эгаллаш эди. Бир йил давомида армия «Катта армия»га айланди (Наполеон армияси «Катта армия» деб номланар эди). Шу давр мобайнида «Катта армия» жуда яхши тайёргарликдан ўтди.

    Буюк Британия эса денгизлар ҳукмдори сифатида танилганди, денгизда унга бас келиш қийин эди. Шу сабабли ҳам унинг деярли барча колониялари океан ва денгизлар ҳавзасидаги мамлакатлар эди. Аммо улар қуруқликда моҳир эмас бўлмаган ва «Катта армия»га қарши тура олмасди. Шунинг учун ҳам бош вазир У. Питт 1804 йил охирида Наполеон армиясига қарши қуруқликда жанг қила оладиган давлатлар Австрия, Россия ва Швеция билан коалиция тузишга эришди. Буюк Британия эса урушдан иложи борича узоқ туришга ҳаракат қилди. Иттифоқчиларининг мақсадлари билан эса танишиб чиқамиз.

    1801 йилда тахтга ўтирган Россия подшоси Александр I ўз обрўсини оширишни мақсад қилган эди. Французлар императорини енгиш унга, шубҳасиз, шуҳрат олиб келар ва бир неча ўн йилдан буён ҳудудларини кенгайтираётган Россия қудратини мустаҳкамларди.

    Наполеоннинг иқтидорини яхши билган, у билан биринчи ва иккинчи коалиция пайтида урушган Австрия императори Француа II эса немис ерларини Наполеон қўл остига ўтиб кетишини истамас эди. Бундан ташқари, Наполеон Италияни ҳам эгаллаб, Италия қироли деб эълон қилинди. Европанинг барча саройлари эса  Наполеоннинг император деб эълон қилинишига қарши чиқди.

    Шундай қилиб, 1804 йил 4 июль куни Россия ва Австрия ўзаро уруш конвенциясини имзолади. Унга кўра, Россия империяси Австрияга Баварияни эгаллашига ёрдам бериш мақсадида 140 минг аскар билан ёрдам бериши керак эди. Буюк Британия эса Наполеонга қарши қаратилган Учинчи коалицияни молиялаштириш мажбуриятини олди. Жангларда қатнашадиган 100 минг аскар учун инглизлар 1 миллион 250 минг фунт стерлинг маблағ ажратди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жанг майдони, аскарлар сони ва император тузоғи

    Аустерлицгача император ва иттифоқчилар ўртасида бир нечта жанглар бўлиб ўтди. Жумладан, Наполеон Ульм ва Вена шаҳарларини қўлга киритганди. Энди аскарлар Аустерлицда тўқнашиши лозим эди. Бугунги номи Славков у Брна деб номланадиган мазкур шаҳар бугунги Чехия республикаси ҳудудида жойлашган. Жанг учун 150 км кв кенгликдаги майдонни Наполеон танлайди. Жангдан бир неча кун олдин император майдонни синчиклаб ўрганиб чиқди ва маршалларига қарата шундай деди: «Бу ҳудудни яхшилаб ўрганинглар, биз шу ерда жанг қиламиз, бунда ҳар бирингизнинг муҳим ўрнингиз бор».

    Шу куни жанг майдонида икки тарафдан 160 минг аскар тўқнаш келди. Наполеоннинг 75 мингга яқин, иттифоқчилардан русларнинг 60 минг, Австриянинг эса 25 минг аскари жанг майдонида ҳозир бўлди. Катта армиянинг бош қўмондони императорнинг ўзи эди. Жанг Наполеоннинг қанчалар моҳир тактик саркарда эканини ҳам намойиш қилиб берди. Жангда у иттифоқчиларни моҳирлик билан алдай олди.

    У ўзининг бир нечта тактикалари билан иттифоқчиларда «Катта армия»ни осонлик билан енгиш мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳосил қила олди. У жанг давомида бир неча марта чекиниш, иттифоқчиларга гўёки музокара учун таклифлар юбориш каби айёрликларни ишлатди. Шунингдек, иттифоқчилар Наполеон армиясини 75 минг эмас, 40 минг киши деб ҳисоблар эди. Император қўшинининг ўнг қанотини заиф қилиб кўрсатиб, иттифоқчиларни айнан мана шу қанотга ҳужум қилишга «мажбур» қила олди. Натижада, улар қопқонга осонлик билан тушди. Тажрибали рус генерали Михаил Кутузов бунга унчалик ишонмаган бўлса-да, ёш генераллар осонлик билан алданди.

    Жангнинг бориши

    2 декабрь тонгги соат 04:00 да иттифоқчиларнинг тўртта колоннаси Пратзен текислигини тарк этиб, кутилганидек «Катта армия»нинг ўнг қанотига қараб юрди. Соат 06:00 да Вандам ва Сент Ҳилер дивизиялари туман орасида яшириниб ҳужумга ўтиш буйруғини кутиб турди.

    Киенмаер ўзининг авангардини Телнитзни қамал қилишга юборди. Қўшин эса генерал Легранднинг 3-дивизияси томонидан қайтарилди. Бир неча дақиқадан сўнг Киенмаер уч минг австриялик пиёда ва 600 отлиқни қишлоққа юборди. Аммо қишлоқ черковигача келган мазкур жангчилар французлар томонидан қайтарилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шу тариқа Телнитз, Соколнитз, Пратзен қишлоқларида француз армияси ҳал қилувчи ғалабаларга эришди. Тушдан кейин деярли барча қўшинлар чекиниб бўлган эди. Подшоҳ ва бош штаб бир соат олдин жанг майдонини тарк этди. Кутузов, Колловрат каби генераллар ҳамон жанг майдонида эди. Рус гвардияси ва Лихтенштейн кавалерияси ҳам тартибсизликлар ичра чекинишга тушди. Император генералларига уларнинг йўлини тўсишни буюрди. Жанг иттифоқчиларнинг қақшатқич мағлубияти билан ниҳоясига етди.

    Йўқотишлар ва жанг натижаси

    Жангда французларнинг 1,5 мингдан ортиқ аскари ҳалок бўлди, етти мингга яқини яраланган бўлса, 500 дан ортиғи асирга тушди. Напоэлон ҳар бир яраланган аскарга 60 франк, 500 дан икки минг франккача даражасига қараб офицерларга, уч минг франкдан генералларга берди. Иттифоқчиларнинг 16 мингдан ортиқ аскари ҳалок бўлди, 11 мингдан ортиғи эса асир олинди. 45 та ҳарбий байроқ қўлдан бой берилган бўлса, 185 та тўп ҳам французлар қўлига ўтди.

    Жангдан кейин Кутузов армиядан узоқлаштирилди ва Киевга губернатор этиб тайинланди. 3 декабрь куни Наполеон генерал Муратга рус армиясини таъқиб қилишни буюрди. Аммо бу фойда бермади.

    Шу тариқа жанг учинчи коалицияга барҳам берди. 3 декабрь куни Австрия императорининг элчиси тинчлик бўйича музокараларни ўтказиш таклифи билан келди. 26 декабрь куни икки давлат ўртасида Пресбург шаҳрида тинчлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, Австрия бир қатор муҳим ҳудудларидан айрилди ва Францияга 40 миллион флорин, яъни даромадининг еттидан бир қисмини тўлаш мажбуриятини олди.

    Иттифоқчиларнинг мағлубиятини эшитган Буюк Британия бош вазири Уильям Питт хизматчисидан деворда осилган Европа харитасини олиб ташлашни буюрди ва «у яқин ўн йилда бизга керак бўлмайди», деди.

    Наполеонга қарши 1806 ва 1809 йилларда яна коалиция ташкил этилди. Аммо бу сафар ҳам мувафақиятсиз тугади. Ғалаба Наполеонга императорлигининг бир йиллигига ажойиб совға бўлди. Жангдан кейин аскарларига нутқ сўзлаган император шундай деди: «Аскарлар, мен сизлардан жуда хурсандман. Сизни жасур дейишлари учун Аустерлиц жангида қатнашганингизни айтишингиз етарли!»

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    03.12.2020, 16:33   Изоҳ (0)   19354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда фуқаролар энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юриши шарт эмас

    03.12.2020, 16:26

    COVID-19’ни уйда юқтириб олиш хавфи транспортдагидан юқорироқлиги маълум бўлди

    03.12.2020, 14:32

    Трамп сайловлар ҳалол бўлган тақдирдагина мағлубиятини тан олишини билдирди

    03.12.2020, 14:10

    CNN: Трамп ўзини ўзи олдиндан афв этиш имкониятини муҳокама қилмоқда

    03.12.2020, 12:23

    Германияда коронавирус билан боғлиқ чекловлар 10 январгача узайтирилиши режалаштирилмоқда

    03.12.2020, 11:58

    АҚШда президент афв этиши учун пора олганлик эҳтимоли юзасидан текширув бошланди

    03.12.2020, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.