Қозоғистон Қонунчилик палатаси ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган ҳужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликнинг бекор қилиниши тўғрисидаги қонунни қабул қилди, дея хабар қилмоқда Tengrinews.
Қайд этилишича, ҳайдовчилар автомобиль ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олган бўлиши керак. Керак бўлганда, ушбу ҳужжатлар ички ишлар маълумотлар базасида текширилади. Бунда ҳайдовчининг ёнида шахсини тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат бўлиши керак.
Янги тартиб автомобилни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган, Қозоғистон фуқароси бўлмаган шахслар учун тааллуқли эмас.
Маълум қилинишича, бундай қонунни қабул қилишга кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилаётганлар сонининг ошиб бориши сабаб бўлди. Масалан, 2020 йилнинг ўн ойида мамлакатда 150 минг ҳайдовчи автотранспорт воситаси билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ёнида йўқлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган.
Аввалроқ Қозоғистоннинг биринчи президенти пойтахтнинг Туркистонга кўчирилишини рад этгани, Қозоғистон Ўзбекистондан помидор импорт қилишни вақтинча чеклаши мумкинлиги ҳамда Қозоғистон компаниялари Тошкентда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш ниятида экани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)