• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тартибга солинмаган серқатнов пиёдалар ва велосипедда ҳаракатланувчилар учун ўтиш йўлларида махсус светофорлар ўрнатилади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    Қарорга мувофиқ:

    • Халқ таълими вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларини камида биттадан устувор, истиқболли, ривожланаётган, шу жумладан миллий спорт турларига ихтисослаштиради;
    • умумтаълим мактабларининг спорт турларига ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бирида ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилишини таъминлайди.
    Шу билан бирга, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь мамлакат бўйича «Автомобильсиз кун» сифатида эълон қилинди ҳамда шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари бундан мустасно) тавсия этилди.

    Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

    а) икки ой муддатда пиёдалар ўтиш йўлакларида йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, аҳолининг пиёда юриши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча кўчаларда ўрнатилган светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақти оралиғини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиб, пиёдалар ўтиш йўлакларида, шу жумладан, тартибга солинмаган серқатнов пиёдалар ва велосипедда ҳаракатланувчилар учун ўтиш йўлларида махсус светофорлар (тугмачалар орқали бошқариладиган) ўрнатилишини, пиёдалар ўтиш жойларининг (зебра) халқаро тажрибадан келиб чиқиб ташкил этилишини таъминлайди;

    б) 2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган «Саломатлик йўлаклари»га автомобиль қўйишни тақиқловчи белгиларни, йўлакларнинг бошланиш қисмига автомобилларнинг ҳаракат қилишининг олдини олиш мақсадида махсус тўсиқларни ўрнатади, бунда тўсиқлар пиёда юриш ва велосипедда ҳаракатланишга халақит бермайдиган бўлиши инобатга олинади.

    в) пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган «Саломатлик йўлаклари»да автомобиль ҳаракатланишини ва у ерга автомобиль қўйиб кетишнинг олдини олиш назоратини кучайтиради ҳамда бу ишларни доимий равишда амалга оширади;

    г) Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўқувчилар ва талабалар ўртасида велосипедда тўғри ҳаракатланиш, белгиланган йўлаклардан ташқарида ҳаракатланмаслик, йўл қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича умумтаълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларида йўл ҳаракати ходимлари иштирокида дарс ўтиш ҳамда ўқув қўлланмалар ва буклетлар тайёрлаб ўқувчи ва талабаларга тарқатиш бўйича чора-тадбирлар белгилайди.

    2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

    • биринчи раҳбарлар ва ўринбосарларига «Шахсий намуна» тамойили асосида танланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) хизмат автомобилларидан фойдаланмаган ҳолда велосипедда ёки пиёда ишга келиши ва кетиши;
    • иш жойига яқин масофада яшайдиган ишчи ходимларнинг велосипедда ёки пиёда ишга келиши ва кетиши тавсия қилинди.
    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

    а) 2020 йил 1 декабрга қадар «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этишда маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар ва шаҳарлардаги барча мавжуд пиёда ва велосипедда юриш йўлакларининг ҳолатини инвентаризация қилади.

    Бунда, «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этишни биринчи навбатда яхши ҳолатда бўлган мавжуд пиёда ва велосипедда юриш йўлакларига тегишли чизмалар чизиш, ахборот кўрсаткичлари ва белгилар ҳамда ёритиш тизимларини ўрнатиш, текис ва тўсиқсиз ҳаракат қилиш имконини яратиш ҳамда зарур ҳолларда янги йўлаклар ташкил этилишига эътибор қаратилади;

    б) 2020 йил 10 декабрга қадар йиллар кесимида ҳар бир маҳалла, қишлоқ, туман ва шаҳарда «Саломатлик йўлаклари»ни ташкил этишнинг тармоқ жадвалини тасдиқлайди.

    Ташкил этиладиган «Саломатлик йўлаклари» сифати устидан назорат олиб бориш мақсадида (ҳафтада камида бир марта) тегишли масъуллар иштирокида, ушбу йўлларда велосипедда ёки пиёда ҳаракатланиш белгиланди;

    Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 январга қадар:

    • «Саломатлик йўлаклари»ни барпо этишда «тўсиқсиз муҳит» ташкил этилиши, хусусан, йўлакларга турли тўсиқлар ўрнатилиши, қўшимча қурилишлар қурилмаслиги ва бошқалар бўйича амалдаги шаҳарсозлик нормаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритади;
    • Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда бош архитекторларнинг «Саломатлик йўлаклари»ни тўғри ташкил этиш бўйича малакасини ошириш курсларини ташкил этади.
    Қарор билан туман ва шаҳарларда кўчаларни модернизация қилиш ва янги йўлларни қуришда «Саломатлик йўлаклари» назарда тутилмаган тақдирда ушбу лойиҳалар учун молиялаштириш амалга оширилмаслиги ҳамда давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаслиги белгилаб қўйилди.

    Аввалроқ Ўзбекистондаги раҳбарларга ҳафтада камида бир марта ишга хизмат автомобилисиз келиб-кетиши тавсия этилгани ҳамда 2021 йил июлдан бошлаб вазир ва ҳокимларнинг семизлик даражасини онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

    03.12.2020, 07:25   Изоҳ (0)   14285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси иш стажини ҳисоблашдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълумот берди

    03.12.2020, 07:10

    Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти учун янги тўлов тизимида нималар ўзгарди?

    03.12.2020, 06:40

    Оҳангарондаги «Саховат» уйида кексалар учун берилган сариёғ аслида маргарин экани маълум бўлди

    03.12.2020, 06:25

    Самарқандда Damas, Nexia ва Lacetti иштирокида юз берган ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди

    03.12.2020, 05:50

    Зироат Мирзиёева бошчилигидаги «Замин» фонди 60 фоиз болаларни карликдан қутқаришга ёрдам берувчи лойиҳа бошлади

    03.12.2020, 00:48

    Ўзбекистонда монополиялар сони 2017 йилдан бери энг паст кўрсаткичга тушди

    02.12.2020, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.