«Ювентус» Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида кечган баҳсда «Динамо Киев»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Туринликларнинг голларидан бирига Криштиану Роналду муаллиф бўлди. Бу португалиялик футболчи учун Чемпионлар Лигаси уй ўйинларида урилган 71-гол бўлди. Бу борада Роналду «Барселона» форварди Лионель Мессининг рекордини (70) ортда қолдирди.
Бундан ташқари бу Роналду фаолиятидаги 750-гол бўлди. Ҳужумчи уларнинг 450 тасини «Реал» сафида урган: «Манчестер Юнайтед» — 118, Португалия терма жамоаси — 102, «Ювентус» — 75, «Спортинг» — 5.
«Барселона» (15 очко) ва «Ювентус» (12) сўнгги турда ўзаро тўқнаш келади ва биринчи ўрин масаласига ойдинлик киритади. «Динамо К» (1) ва «Ференцварош» (1) эса Европа Лигаси йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)