• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Замонавий дунёнинг муҳандислик мўъжизаси – Евротуннель қурилиши бошланганига 33 йил тўлди

    Ла Манш бўғози остидан ўтган туннель 26 йил олдин континентал Европа ва Буюк Британияни бир-бирига боғлаган эди. Ҳозирда ушбу йўлдан одам ва юк ташишда фаол фойдаланилмоқда. Жами 50 километрдан узунликдаги туннель қурилиши учун 10 мингдан ортиқ ишчи ва муҳандислар ҳамда етти йил вақт керак бўлди. Лойиҳани амалга ошириш учун, қанчалик ғалати туюлмасин, 200 йилдан ошиқроқ вақт кетди. «Дарё» сана муносабати билан Евротуннель қурилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Туннель 1.0. Ғоя муаллифи –  Албер Матье-Фавер

    Ла Манш остидан йўл ўтказгич қуриш ғояси француз инженери Албер Матье-Фавер томонидан илгари сурилди. Дастлабки таклифий лойиҳага кўра, туннель мойли лампалар билан ёритилиши ва ундан одамлар от-араваларда ўтиши керак эди. Ҳаво айланиш тизимини эса денгиз сатҳига чиқадиган тешиклар билан ташкил қилиш режалаштирилди.

    Ушбу қурилиш лойиҳаси Наполеон I томонидан Буюк Британия ва Франция ўртасида тинчлик шартномасини тузиш пайтида таклиф қилинган эди. Аммо Учинчи коалиция уруши туфайли у амалга ошмай қолиб кетди.

    Туннель 2.0. Ғоя муаллифи – Томе де Гамонд

    1856 йилга келиб бошқа бир француз муҳандиси Томе де Гамонд Англия ва Франция ўртасида темир йўл туннелини қуришни таклиф қилди. Французлар рози бўлиб турган пайтда инглизлар томонидан тайинли жавоб бўлмади. Бу вақтда муҳандис ўзининг ҳамкасби – дунёдаги биринчи метрополитен қурувчиларидан бири Питер Уильиам Барлоу билан маслаҳатлашди. Шундан сўнг Британия ва Буюк Британия расмийлари туннель қурилишига рози бўлди. Молиявий муаммолар туфайли қурилиш розиликдан бир йил ўтиб бошланди.

    Икки томондан мутахассислар ўрганиш ишларини бошлаб юборди. Аммо қурилиш ишлари 1883 йилда инглизлар томонидан тўхтатилди. Бунга йўлнинг қурилиши душман ҳужумини осонлаштириши сабаб қилиб кўрсатилди. Бу вақтга қадар Британия томонидан 2 026 метр, французлардан 1 829 метр қазиб бўлинган эди.

    1963 йилда Англия ва Франция ўртасида Ла Манш остидан туннель қуриш бўйича принципиал келишувга эришилди. Шундан сўнг ҳам лойиҳани амалга оширишга киришилмади, ҳар хил гумонлар қурилиш ишларини ортга сурди. 1986 йилга келибгина икки мамлакат лойиҳани бирга амалга ошириш учун келишувга имзо чекди. Бир йил ўтиб унинг қурилиши бошланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Муҳандислар олидида жуда катта вазифа турган эди: сув остидан узоқ йиллаб хизмат қилиши керак бўлган чидамли туннель қуриш. Туннелларни Франциядан Кале шаҳридан, Британиядан эса Фолкстонда қуриш бошланди. 1987 йил 15 декабрда горизонтал ишлов бериш учун биринчи туннель шитлар яратилди, 1988 йил 28 февралда унинг француз шериги ишга туширилди. Уларнинг вазифаси маиший эҳтиёжлар ва кутилмаган ҳодисалар учун мўлжалланган, диаметри 4,8 метр бўлган алоқа туннелини бурғилаш эди. Иш пайтида ушбу машиналар бир вақтнинг ўзида деворларни бетон сегментлари билан мустаҳкамлаб, туннель ўқини қоплайдиган бир ярим метрли ҳалқаларни ҳосил қилди.

    Ҳаммаси бўлиб, Британия томонидан туннелнинг 84 километри, французлар томонидан эса 69 километри қазилди. Британиялик ва француз бурғуловчилари туннелнинг сўнгги метрларини қўлда ва белкурак билан якунлади. Шундан сўнг асосий туннеллар уланган ва Британиянинг туннель шитлари ерости омборларига олиб кетилган, французларники эса демонтаж қилган ва туннелдан чиқарилган.

    Қурилиш жараёнида саккиз миллион кубометр тош олиб ташланди (юзи 200 метр бўлган куб). Ҳар бир томон ўз қисмини ўз йўлида тасарруф этди. Французлар шунчаки ерни сув билан аралаштириб, ҳосил бўлган пулпани яна денгизга олиб келди.

    Лойиҳа етти йил давомида 13 минг ишчи кучи ёрдамида тугатилди. 1994 йилнинг 6 май санасида икки давлат учун тарихнинг янги саҳифаси очилди. Айнан шу куни янги қурилган туннелдан биринчи поезд юрди. Тантанали очилиш маросимида Буюк Британия қироличаси ва Франция президенти Француа Миттерлар қатнашди.

    Ташкилий масалалар

    Евротуннель учта туннелдан иборат: шимол ва жанубга борувчи иккита асосий туннель ва битта хизмат туннели. Хизмат туннелида ҳар 375 метрда ўтиш йўллари мавжуд бўлиб, уларни асосийлари билан боғлайди. Бу хизмат кўрсатувчи ходимлар учун асосий туннелларга кириш ва хавфли ҳолатларда одамларни шошилинч эвакуация қилиш учун мўлжалланган эди.

    Ушбу туннель Париждан Лондонга 2 соат-у 15 дақиқада етиб боришга имкон беради. Темир йўл линиялари Европа континенти ва Буюк Британия ўртасидаги алоқаларни осонлаштиради. Туннелдан йўловчилар ва юк ташиш хизматлари ҳозиргача фаол фойдаланиб келмоқда.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    02.12.2020, 16:30   Изоҳ (0)   35474
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус билан касалланиб чиққанлар эрта қариши мумкинлиги маълум бўлди

    02.12.2020, 16:25

    Трамп 2024 йилги президент сайловларида қатнашиши мумкинлигига ишора қилди

    02.12.2020, 16:01

    БМТ бош котиби дунёда 40 миллиондан ортиқ одам қулликда яшаётганини маълум қилди

    02.12.2020, 15:27

    Илон Маск: одам яқин олти йил ичида Марсга қадам қўяди

    02.12.2020, 15:16

    Латвияда COVID-19 туфайли жорий қилинган фавқулодда ҳолат режими 11 январгача узайтирилди

    02.12.2020, 14:54

    Pfizer ва BioNTech COVID-19’га қарши вакцинасини Евроиттифоқда рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди

    02.12.2020, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.