Кўкрак бези саратонига чалинган аёлларнинг аксарияти кўкрак соҳасида шиш пайдо бўлгандагина шифокорга мурожаат қилади. Аммо Буюк Британия миллий саратон институти вакилларининг фикрига кўра, кўкрак безининг ҳар олтинчи ҳолати илгари аниқланиши мумкин, бунинг учун аёллар касалликнинг бошқа аломатларига ҳам эътиборли бўлиши керак. Онкологлар таъкидлаганидек, ўзгаришларга алоқадор бўлмаган касалликнинг камида 4 та аломати мавжуд. Бу, албатта, кўкракни мунтазам равишда текишириб туришнинг ҳожати йўқ дегани эмас, 83 фоиз ҳолларда мустақил кўрикдан ўтиш касалликни эрта босқичида аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, бошқа аломатларни билиш ва уларга эътиборли бўлиш эрта ташхис қўйиш имкониятини оширади ва даволанишда самарага эришилади.

Фото: «med-plastik.ru»

Тери тузилишидаги ўзгаришлар

Терининг қаттиқ тузилиши, баъзи жойларда тери кўчиши ёки қалинлашиши касалликдан дарак бўлиши мумкин. Ҳақиқат шундаки, баъзи ўсмалар сут безлари каналларини тўсиб қўяди, шунинг учун ҳам терида ўзгаришлар кузатилади ва у апельсин рангига кира бошлайди.

Шиш

Баъзан шишлар пайпаслаш орқали аниқланадиган чуқурликда жойлашган бўлиши мумкин. Аммо деярли ҳар доим у кўкрак ҳажмини ва шаклини ўзгартиради ва ҳаттоки оғриқ ҳам келтириб чиқаради. Агар кўкрак ҳажми ўзгариши ёки ассиметриянинг ортиши кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Кўкракнинг уч қисмида ўзгариш

Баъзи кўкрак бези саратони ўсмаси инверсия деб аталади. Одатда бу кўкрак ичида ўсиб, сўрғич шаклини ўзгартириб боради. Сўнгги пайтларда ўтказилган тадқиқотлар кўкрак бези саратонининг тахминан 7 фоизи кўкрак учининг ўзгариши билан намоён бўлади.

Кўкракда ажралмалар пайдо бўлиши

Касалликнинг яна бир белгиси кўкрак сути бўламаганда ҳам унда ажралмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Агар ажралмалар, шунингдек, қон аралаш ёки бир томон кўкракда кузатилса ҳам дарҳол шифокор кўригидан ўтиш зарур.