• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    «Чикаго ўтин ғарами». 2 декабрь – тарихда илк атом реактори ишга туширилган кун

    Италян олими Энрико Ферми 1938 йилда суст нейтронлар таъсирида кечадиган ядровий реакцияларни кашф қилгани учун 1939 йилги физика бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган эди. 1939 йилда Стокгольмдаги Нобель мукофотини топшириш маросимига оиласи билан йўл олган олим Нобель маросимдан чиқа солиб, тўғри бандаргоҳга йўл олади ва биринчи кемага ўтириб, АҚШга муҳожирликка кетади. Океан ортида у дастлаб Нью-Йоркдаги Колумбия университетида ишлай бошлайди. «Дарё» одамзодга атом асри эшикларини очган италиялик олимнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот беради. 

    Фото: Google Photos

    Инсоният тарихидаги сўнгги қомусий олим ҳам дейиладиган буюк физик Энрико Фермининг бу қадар фавқулодда иш тутишига жиддий сабаб бор эди. Унга Италияга қайтиш хатарли бўлиб қолганди. Сабаби, бу пайт Германиядаги каби Италияда ҳам ҳокимият тепасига фашистлар келган бўлиб, улар яҳудийларни кучли таъқиб қила бошлайди. Фермининг эса хотини яҳудий бўлиб, Римдаги обрўли хонадонларидан бирининг вакиласи эди. Шу сабабли, агар Римга қайтса, Фермининг оиласи ва икки нафар фарзандига фашистлар тинчлик бермасликлари аниқ эди.

    Фермининг Нобель мукофотига лойиқ кўрилган ушбу ядро физикаси борасидаги инқилобий илмий ишлари ўша пайт энди-энди тамал тоши қўйилаётган атом техникаси соҳаси учун ғоят долзарб бўлиб чиқди ва у АҚШга келиши билан дарҳол бешта энг нуфузли университетларга ишга таклиф қилинди. Олимга АҚШ ҳукумати ва махсус хизматлари ядро синовлари ўтказиш борасида барча шароит ва имкониятларни яратиб беришни ҳам ваъда қилган эди.

    У Нью-Йорк Колумбия университетида бир муддат ишлагач, ядро реактори синовларини ўтказиш учун қулайроқ шароит тақдим этаётган Чикаго университетига кўчиб ўтди ва у ерда шогирди Лео Силард билан биргаликда ўзи чизган лойиҳа ва ҳисоб-китобларига асосан тарихан энг биринчи ядро реакторини барпо этишга киришди. Олим реакторни Чикаго университетига қарашли Стегг-Фильд стадиони трибуналари остига қурди.

    Ферми бошчилигида барпо этилган ушбу «ибтидоий» ядро реакторини унинг ўзи ва шогирдлари ҳазиллашиб «ўтин ғарами» дейишарди. У бир-бирини устига худди ўтин тергандек тартиб билан териб чиқилган, тоза углероддан тайёрланган графит ғиштларидан қурилган эди. Фермининг режасига кўра, ушбу графит ғиштлар уюми ядровий занжир реакциясининг тезлигини жиловда ушлаб туриш, яъни нейтронларни секинлаштириш вазифасини бажариши керак эди. Графит ғиштлар орасида эса уран ва уран оксиди жойлаштирилди.

    1942 йилнинг 2 декабрь куни соат эрталабки 9:35 да, бундан роппа-роса 78 йил муқаддам Ферми Чикагодаги ўша «уюм» номли реакторда кадмийдан тайёрланган ва нейтронларни ютиб қолиши кўзда тутилган бошқарувчи стерженларни аста-секинлик билан ҳаракатга келтирди. Олимлар кутган жараён бошланди ва тарихда илк бора инсоният ўз-ўзини таъминлаб турадиган бошқарилувчи ядровий занжир реакциясига эга бўлди. Албатта, энг биринчи реакторни ҳали тўлақонли ядро реактори дейиш мушкул эди ва катта атом электр станциялари борасида ҳали гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бироқ Фермининг мазкур «ўтин ғарами» биринчи тажрибадаёқ ярим ватт қувватли энергия тақдим қила олди. Биринчи кундаги синов тажрибалари авариянинг олдини олиш учун аввалдан ўрнатилган автоматик ҳимоя воситаларининг ишга тушиши сабабли фавқулодда тўхтатилди. Бу ҳам бўлса муҳандисларнинг аввалдан пухта ишлагани ва эҳтимолий авария ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб қўйгани маҳсули бўлиб, катта ҳалокатлардан сақлаб қолди. Кейинги сафар Ферми «ғарам»ни 12 декабрь куни ишга туширди ва энди 200 ватт энергия олишга муваффақ бўлди.

    Тўғри, ҳозир бир қарашда, ушбу ядровий тажрибада олинган атиги 200 ватт энергия жуда оздек кўринади. Лекин мазкур тажриба унгача фақат назарияларда кўриб чиқилган жараён – бошқариладиган ядровий занжир реакциясининг амалда ҳам реал имконли нарса эканини исботлаб бергани энг муҳим жиҳати эди. Бунинг одамзод учун аҳамияти мислсиз эди. Чунки ушбу жараён инсониятга ўта арзон ва деярли битмас-туганмас энергия манбайини ваъда қилаётганди.

    Бу эса тараққиётнинг яна бир янги босқичга кўтарилишига, саноатнинг ўта арзон энергия манбайига эга бўлишига ва умуман одамларнинг турмуш фаровонлиги бир неча карра ортишига олиб келадиган буюк ҳодиса эди. Ўша тарихий санада инсоният тарихининг энг буюк олим фарзандларидан бири – Энрико Ферми одамзодга атом асри эшикларини очиб берди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    02.12.2020, 20:35   Изоҳ (0)   19226
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус фаоллигини сўндирувчи дамлама номи маълум бўлди

    22.11.2020, 11:55

    NASA коронавирус сабаб сайёранинг қанчалик тозаланганини намойиш этди (видео)

    19.11.2020, 10:00

    Олимлар коронавирус мутациясининг вакцинани қабул қилишга киришувчанлиги кучли эканини билдирди

    16.11.2020, 07:29

    Америкалик олимлар: «Коронавирус мутацияга учради, бироқ унинг хавфлилик даражаси ортмаган»

    14.11.2020, 18:59

    Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратди

    12.11.2020, 10:58

    Японияда кўршапалакларнинг 7 йил аввал олинган биоматериалида SARS-CoV-2’га ўхшаш вирус топилди

    09.11.2020, 08:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.