Венесуэла президенти Николас Мадуро ўз телефон рақамини айтиб, уни Telegram ва WhatsApp’даги чатларга қўшишга чақирди, деб ёзади Meduza.

Фото: Al Jazeera

Шу тариқа Мадуро мамлакатда 6 декабрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари ҳақидаги «ҳақиқат учун курашиш»ни режалаштирмоқда. Шунингдек, президент ўзининг «кўча одами» эканлигини эслатиб, унга ишониш мумкинлигини айтди.

Мадуронинг телефонида чатлар лентаси мана шундай тезлик билан янгиланмоқда.