Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Чиноз нефть базасидаги ёнғин нега 8 соат давом этгани бўйича берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Uzreport ТВ» телеканали маълум қилди.

«Чиноздаги ёнғин меҳнат хавфсизлигига риоя этилмагани учун содир бўлди. Ёнган идишда юз тоннага яқин маҳсулот бўлган.

Биз ёнган маҳсулотни ўчиришга эмас, унинг атрофидаги идишларни қўриқлашга ҳаракат қилдик. Чунки базада 40 минг тоннагача маҳсулот бор эди, ёнаётган маҳсулотни бошқасига кўчириб ўтказишнинг имкони йўқ эди.

Ўт ўчирувчилар ўт ўчириш билан эмас, атрофидаги идишларни қўриқлагани учун ҳам ёнғин 8 соатга чўзилиб кетган.

Ёнғинда 6 киши жароҳат олган эди. Уларнинг ҳаммасининг аҳволи яхши, уйида даволаняпти», – дейди Меҳриддин Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Пахта Нефтьбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Воқеа жойига ФВВнинг 35 та махсус техникаси ҳамда 130 нафар ходими жалб этилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди