Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фаолияти давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган боксчи Флойд Мейвезер (50-0) ушбу спорт афсонаси бўлишдан ташқари, дунёнинг энг бой спортчиларидан бири ҳам ҳисобланади. Ҳозирда у 42 ёшда, фаолиятини эса аллақачон якунлаган. Пул масаласида унга етадигани йўқ, ҳар холда спортчилар орасида шундай. Бироқ уни бунинг учун танқид қилиш ўта ноўрин иш бўлади. Чунки бу пулларни у ўзи меҳнати орқали ишлаб топган. Табиийки, кўпчиликни унинг бу пулларни нималарга сарфлаши қизиқтиради. Қуйида эса айнан ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Мейвезернинг уйлари

Майвезер бутун ҳаёти давомида ўз бойлигини кўз-кўз қилишдан қўрқмаган. Америкалик кўчмас мулк борасида умуман маблағни аямайди. Унинг Лос-Анжелес, Лас-Вегас ва Майамида учта улкан қасри бор.

Лос-Анжелесдаги (Беверли-Ҳиллзда) қароргоҳ унга 25 миллион долларга тушган. Уйда олтита улкан ҳашаматли ётоқхона мавжуд.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Шунингдек, 225 дона шаробга мўлжалланган махсус шкаф ҳам бор.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Боксчи 12 кишилик кинотеатрда вақтини мароқли ўтказиши мумкин.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мейвезернинг Лас-Вегасдаги (Невада штати) мажмуаси унинг сўнгги хариди бўлиб, бу унга 10,35 миллион долларга тушган. Ҳашаматли қасрда 11 та ётоқхона, 14 та ҳаммом, ёпиқ ва очиқ ҳовуз, спорт зали, шароб омбори, узумзор ва 2 та ерости гараж мавжуд бўлиб, унда чемпионнинг ажойиб машиналар тўплами жойлашган. Мейвезер кўп вақтини айнан Лас-Вегасдаги уйида ўтказади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Боксчи 2015 йилда Майамидаги дам олиш мўлжалланган уйини 7 миллион долларга сотиб олган. Бироқ Мейвезер 465 квадрат метрли бу уйда камдан кам бўлади. Бу ерда оч ва ўзига хос дизайн услубини кўриш мумкин. Уйнинг ташқари қисми, яъни, ҳовлида бассейн ва СПА ҳам мавжуд.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мейвезернинг автомобиллари

Ҳеч кимга сир эмаски, Мейвезер машиналарни жуда яхши кўради. Одатда у фақат оқ ёки қора рангдаги машиналарни харид қилади. Унинг Лос-Анжелес ва Лас-Вегасда уйларида деярли барча турдаги машиналарни кўриш мумкин. Унинг автоулов коллекцияси, тахминан, 26,5 миллион долларга баҳоланади. Америкалик тезкор машиналарни, шу жумладан, Bugatti каби қимматбаҳо машиналарни афзал билади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Лос-Анжелесдаги қасрда боксчи фақат қора, Лас-Вегасда эса оқ рангдаги машиналарни сақлайди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мейвезер қиймати 4 миллион доллардан зиёдроқ бўлган Rolls-Royce сериясига эгалик қилади, шунингдек, унинг 2,25 миллион долларлик 4 та Bugatti Veyron суперкари ҳам бор.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бундан ташқари, унинг гаражида Lamborghini Aventador (365 минг доллар) ва Ferrari 488 (365 минг доллар) каби камтарона бўлмаган «тойчоқ»ларни ҳам кўриш мумкин.

Мейвезернинг Лос-Анжелесдаги паркига эса яқинда 206 минг долларлик Mercedes G63 AMG фургон ҳам қўшилди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мейвезернинг самолётлари

Маълумотларга кўра Мейвезер 3 та хусусий самолётга эгалик қилади, улардан бири Air Mayweather деб номланади. 66 миллион долларлик Gulfstream G650, тахминан, 14 кишини сиғдира олади. Америкалик уни 2018 йилда туғилган кунига совға сифатида сотиб олган. Боксчи тез-тез бортда тушган расмлари билан бўлишиб туради. Air Mayweather TMT логотипи — The Money Team ва профессионал боксдаги 50:0 рекорд кўрсаткичлари билан безалган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо соатлар

Кўп йиллар давомида Мейвезер заргарлик буюмларининг анчайин кенг бўлган тўпламини тўплаб қўйган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

У 41 та қимматбаҳо соатлар эгаси эканлигини маълум қилганди. Унинг коллекциясидаги энг қиммат соат, бу Jacob & Co компаниясининг «Миллиардерлар соати» ҳисобланади. Америкалик ушбу матоҳ учун, тахминан, 18,5 миллион доллар тўлаган. Соат 239 зумраддан кесилган олмослар билан жиҳозланган, уларнинг ҳар бирининг оғирлиги эса 3 каратни ташкил қилади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мейвезер тез-тез заргарлик буюмларини таққан ҳолда NBA ўйинларига ташриф буюриб туради. Олтин ва платина занжирлар эса боксчи учун унчалик ҳам оғирлик қилмайди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Мейвезерни кўпинча пуллари кўплиги туфайли Моney-Mayweather (Money — инглиз тилидан таржима қилинганда пул деган маънони билдиради) деб ҳам аташади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда