Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эфиопия қуролли кучлари Тиграй исёнкор штати пойтахти — Мекеле шаҳри эгаллаб олинганидан кейин жанговар ҳаракатларни тўхтатди. Бу ҳақда Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Тиграй минтақасида ҳарбий операцияларни тугатганимиз ва тўхтатганимизни маълум қилишдан хурсандман. Федерал полиция ТОМФ (Тиграй озодлик миллий фронти) тўдасини қўлга олиш ишларини олиб бораётган бир пайтда, энди биз минтақани қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатишга эътибор қаратамиз», — деб ёзди Аҳмад Twitter’да.

Тиграй штати президенти Дебрецион Гебремикаэл Reuters’га маълум қилишича, ТОМФ федерал ҳукуматга қарши курашишни тўхтатмоқчи эмас. «Гап бизнинг ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқимиз ҳақида бормоқда», — деб ёзди у. Reuters икки дипломатга таянган ҳолда маълум қилишича, ТОМФ кучлари ҳукумат кучлари томонидан ҳужум бошланишидан аввал Мекелени тарк этган бўлиши мумкин.

Эфиопиядаги қуролли низо федерал ҳукумат ТОМФни ҳарбий базага ҳужум қилишда айблаганидан кейин кучайиб кетди. Низо қурбонларининг аниқ сони маълум эмас. Reuters ва AFP таъкидлашича, низо томонлари даъво қилаётган маълумотларни текшириш мушкул бўлмоқда, чунки минтақада интернет ва телефон алоқаси ишламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Эфиопия шимолидаги Тиграй вилоятида оммавий қирғин содир бўлгани ҳақида Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўз ҳисоботида маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь
Дунё
Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»