Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР хакерлари дея тахмин қилинаётган гуруҳ Оксфорд университети билан биргаликда коронавирус вакцинасини яратаётган Британия—Швециянинг AstraZeneca компаниясига қарши киберҳужумни амалга оширди. Кибержиноятчилар компания ходимларига зарар кодлар ўрин олган хатларни юборган, деб ёзади Reuters.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хакерлар ўзларини ишга йўлловчи сифати кўрсатган ва Linkedln ва WhatsApp орқали AstraZeneca ходимларига ишга таклиф борасида сохта хабарлар юборган. Хабарлар ичида «суҳбатдошнинг компьютеридан фойдаланиш имконини берадиган зарарли код» бўлган.

Бу каби хатлар компаниянинг кўплаб ходимларига келган, жумладан, коронавирус вакцинасини яратиш устида иш олиб бораётганларга ҳам. Бироқ таъкидланишича, бу хакерларга муваффақият келтирмаган.

КХДР ҳукумати ҳам, AstraZeneca раҳбарияти ҳам ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca фармасевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 коронавирусга қарши вакцина Буюк Британия ва Бразилияда ўтказилган оралиқ синовларда ўртача 70 фоиз самарадорлигини кўрсатган. Компания ўзи томонидан яратилган вакцинадан фойдаланишга рухсат берилса, 2021 йилда 3 миллиард доза вакцина ишлаб чиқаришга тайёр.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди