Доимий жисмоний фаоллик ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатликни сақлашга ёрдам беради. Шу сабабли 25 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жисмоний фаоллик бўйича ўз тавсияларини янгилади. Янги тавсиялар ҳомиладор аёллар ва ўзига хос хусусиятларга эга кишиларни ҳам ўз ичига олган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Барча учун тавсиялар
- Жисмоний фаоллик — бу нафақат мақсадга йўналтирилган машғулотлар, балки одатий пиёда юриш, уйдаги жисмоний иш ва фаол дам олиш.
- Умуман ҳеч нарса қилмагандан кўра озгина жисмоний фаоллик яхшироқ.
- Кўп ўтирмасликка ҳаракат қилинг. Кичик жисмоний фаоллик билан танаффус қилинг.
- Юкламани босқичма-босқич ошириш керак.
Болалар ва ўсмирлар (5-17 ёш), шу жумладан, имконияти чекланган болалар
Ҳар куни камида 60 дақиқа, асосан, аэробика машқларидан иборат кичик жисмоний фаоллик. Юқори интенсивликдаги аэробика юкламасига эга жисмоний фаоллик — ҳафтада камида уч марта.Катталар, шу жумладан, имконияти чекланган катталар
Асосийси:- Ҳафтада 150-300 дақиқа кичик интенсивликдаги аэробика юкламали жисмоний фаоллик.
- ёки ҳафтада камида 75-150 дақиқа юқори интенсивликдаги аэробика юкламали жисмоний фаоллик.
- Умумлаштирилганда зарурий жисмоний фаоллик даражасини берадиган ўрта ва юқори интенсивликдаги жисмоний фаолликни бирлаштириш. Юқори интенсивликдаги бир дақиқалик жисмоний фаоллик паст интенсивликдаги икки дақиқалик жисмоний фаолликка тенг эканлигидан келиб чиқиш мумкин.
- Кўпроқ шуғулланиш.
- Ҳафтасига камида икки марта барча мушаклар учун ўрта ва юқори интенсивликдаги куч машқлари.
65 ёш ва ундан катталар, шунингдек, турли касалликлари бор кишилар (онкологик касалликларни бошидан ўтказганлар, артериал қон босими бор кишилар, 2-турдаги қандли диабет билан оғриганлар, ОИТСга чалинганлар)
Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, катталар учун умумий тавсиялар.Қўшимча
Ҳафтасига камида уч марта оддий жисмоний фаоллик доирасида мувозанатни сақлаш ҳамда ўрта ва юқори интенсивликдаги куч машқларини бажариш керак.
Изоҳ (0)