Бирлашган Араб Амирликлари 18 ноябрдан бошлаб 13 та ислом давлати фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда Erem News ахборот портали хабар берди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Эълон қилинган давлатлар рўйхатидан Жазоир, Афғонистон, Ироқ, Эрон, Яман, Кения, Ливан, Ливия, Покистон, Сурия, Сомали, Тунис ва Туркия жой олган. Порталнинг хабар беришича, мазкур чеклов маълум вақт давомида, кейинги буйруққа қадар амал қилади.

Бу чекловнинг жорий этилиши сабаби маълум қилинмаган, бироқ Reuters агентлигининг хабар беришича, кириш визаларини беришнинг тўхтатилиши хавфсизлик мақсадларига боғлиқ.