Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши вакциналарнинг синовларида кўнгилли сифатида иштирок эта олмайди, оммавий эмлаш кампанияси ҳам ҳали бошланмаган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «РБК» хабар қилган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Песковнинг тушунтириш беришича, Владимир Путин ҳали COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмланмаган.

«Россияда кенг миқёсли вакцинация қилиш бошланмади. Президент вакцина синовларида кўнгилли фуқаро сифатида қатнашмайди – бунинг имкони йўқ», — деган Песков.

Путин Россиянинг «Спутник V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилганини 11 августда эълон қилган. Препарат Москвадаги Гамалея номидаги марказда ишлаб чиқилган. Августда Россия президенти вакцинани қизларидан бири қабул қилгани ҳақида гапирган.

Орадан икки ой ўтгач, Россияда COVID-19’га қарши иккинчи вакцина — Новосибирскдаги «Вектор» марказининг «ЭпиВакКорона» препарати ишлаб чиқилди. Ушбу вакцина ҳам «Спутник V» каби клиник синовларнинг иккинчи босқичидан кейин рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирда иккала препарат ҳам кўнгиллилар орасида тест қилинмоқда ва бу якуний босқич.

«Иккала вакцина ҳам энг муҳим жиҳатлар бўйича барча талабларга жавоб беришини алоҳида қайд этмоқчиман. Улар мутлақо хавфсиз ва самарадор. Асосий масала оммавий ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан иборат», — деган Путин 20 ноябрда.

Россия президентининг сўзларига кўра, Москвадаги Чумоков маркази томонидан ишлаб чиқилаётган РАН вакцинаси ҳам яқин орада пайдо бўлади. Учала препарат турли технологиялар асосида ишлаб чиқилган. «Спутник V» вируснинг модифициялашган ген асосдаги вектор вакцина, «ЭпиВакКорона» — вируснинг протектид антигенлари сунъий синтез қилинган вакцина, Чумаков номидаги марказ ишланмаси — селновирион вакцина, яъни ўлдирилган яхлит вирус асосида ишланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда