Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ёғли тери кўп парвариш ва вақт ажратишни талаб қилади, шунингдек, юздаги ёғ макияж қилиш жараёнида ҳам халал қилади. Бу каби муаммоли терига гендан ташқари, бошқа бир қанча сабаблар бўлиши мумкин.

Фото: «Домашний Очаг»

Фото: «Домашний Очаг»

Гормонал дисбаланс

Гормонлар баланснинг ишдан чиқиши тери ёғ безларининг фаол ишлашига олиб келади ва оқибатда кўп миқдорда ёғ ажралиб чиқади. Унинг меъёрда бўлиши терини зарарланишдан ҳимоя қилиб, намлик балансини сақлашга ёрдам беради. Кўпайиб кетганда эса тери ёғланади. Гормонал дисбаланс рационнинг бузилиши, ҳаддан ортиқ фаоллик ёки ҳаракатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва климакс даврида кузатилиши мумкин. Сизда тери ёғланиши ва шунга ўхшаш гормонал дисбалансга хос белгилар кузатиладиган бўлса, зудлик билан эндокринолог ёки гинеколог шифокорга мурожаат қилинг.

Сут ва сутли маҳсулотлар

Ёш ўтиши билан организмда кальций миқдори камайиб боради, сут маҳсулотлари эса дефицитни тўлдиришга ёрдам беради. Аммо сизда тери аввалгидан кўра кўпроқ ёғланадиган бўлса, унда сут, пишлоқ ва творог каби маҳсулотларни истеъмол қилишни камайтириш тавсия қилинади.

Нотўғри парвариш

Ёғли тери ҳам қуруқдан кам бўлмаган даражада намланишга эҳтиёж сезади ва шу сабаб ҳам тўғри косметик восита танлашни билиш керак. Ҳаддан ортиқ ёғли намлантирадиган крем тўғри келмаслиги мумкин. Таркибида ёғ бўлмаган енгил воситалардан фойдаланган яхши.

Витамин қабул қилиш

Таркибида B гуруҳи витаминлари бўлган поливитаминлар терига салбий таъсир кўрсатиши: унинг ёғланиши ва ҳуснбузарлар тошишига олиб келиши мумкин.

Стресс

Стресс вақтида қонда кортизол гормони кўпаяди, бу эса терига таъсир қилмай қолмайди. Тери ёғланиб, ҳуснбузар тоша бошлайди.

Нотўғри макияж

Муаммоли тери эгалари кўп ҳолларда юзини қалин беркитадиган, шу билан тешикларнинг тўлишига сабаб бўладиган тонал крем ва воситалардан фойдаланади. Аммо бу кутилган натижага эришмаслик, аксинча ёғ ортишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Тешикларнинг ёпилиб қолгани сабаб яллиғланиш ва ҳуснбузарлар кузатилиши мумкин. Шу сабаб иложи борича енгил воситалардан фойдаланиш керак.

Сув етишмаслиги

Қанчалик ажабланарли туюлмасин, қанча кам сув ичилса, тери шунча ёғли бўлади. Бунда тери етишмаган намликни ёғ ҳисобига қондиришга ҳаракат қилади. Шу сабабдан сув ичишни канда қилмаслик керак.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)