Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ювентус» А Серия 8-турида «Кальяри»ни мағлубиятга учратди (2:0).

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Туринликларнинг икки голига ҳам Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Португалиялик футболчи А Серия мавсуми аввалидаги кетма-кет бешта ўйинида гол урди ва 1994/95 йилги мавсумдан кейин ушбу натижага эришган «Ювентус»нинг илк ўйинчиси бўлди.

Роналду Италия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумида бешта ўйин ўтказиб, 8 гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.

Португалиялик футболчи бир қатор ўйинларни жароҳат ва коронавирус сабаб ўтказиб юборди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар