Футбол бўйича Италия А Серияси 8-турининг марказий баҳси «Наполи» ва «Милан» жамоалари ўртасида кечди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Златан Ибрагимович миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида швециялик футболчи иккинчи голини урди.
63-дақиқада Дрис Мертенс ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ неаполликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. 65-дақиқада Тьемуэ Бакайоко иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Миланликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда учинчи голни уришга муваффақ бўлди.
«Милан» очколарини 20 тага ектазиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтди. «Наполи» (15) 6-поғонада қолди.
А Серия
8-тур баҳси
22 ноябрь, якшанба
«Наполи» — «Милан» 1:3
Голлар: 0:1 – 20 Ибрагимович, 0:2 – 54 Ибрагимович, 1:2 – 63 Мертенс, 1:3 – 90+5 Ҳёуге.«Наполи»: Мерет, Манолас, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Кулибали, Политано (Петанья, 69), Фабиан Руис (Элмаз, 90), Инсинье, Бакаёко, Лосано (Зелиньски, 56), Мертенс.
«Милан»: Доннарумма, Романьоли, Кер, Тео, Калабрия, Чалхонўғлу (Крунич, 87), Беннасер, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 73), Ребич (Ҳёуге, 73), Ибрагимович (Коломбо, 79).
Огоҳлантиришлар: Бакаёко (16), Калабрия (47), Ребич (59), Кессиэ (76), Мариу Руй (81), Кастильехо (85).
Четлатиш: Бакаёко (65).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)