Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган уйларнинг бирида 21 ноябрь куни газ портлади. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди.

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, соат 19:16 ларда Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушган, қолган қисмининг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраган.

Вазирлик томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари вақтида уй вайроналари остидан соат 19:45 да уй эгаси Х.Н. оғир аҳволда олиб чиқилиб, Тошкент шаҳар 7-сонли клиник шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор соат 20:45 да вафот этган.

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Шунингдек, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида соат 23:06 да уй эгасининг ўғли А.А.нинг жасади топилган.

Портлашга хонадон ёнидан ўтган ерости газ қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, хонадоннинг ертўла қисмига тўпланиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилиб, тиклаш ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида аҳоли яшовчи кўп қаватли уйда портлаш содир бўлган, оқибатда уч киши ҳалок бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар