Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган муҳим иқтисодий лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, турли соҳа вакиллари, фаоллар билан мулоқот қилиш мақсадида 20 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир қатор объектларни кўздан кечирди.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг хабар беришича, Президент ташриф давомида тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан учрашган, шу йўналишда таълим берувчи мутахассислар билан фикр алмашган.
Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммо ва камчиликлар мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.
Изоҳ (0)