Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро тугаганини айтди. «Уруш майдонида шарафли ғалабани қўлга киритган Озарбайжон сиёсий майдонда ҳам ўз мақсадига эриша олди», — деди президент Агдам шаҳри ва Агдам туманининг армия томонидан эгалланиши билан боғлиқ бўлган халққа мурожаатида. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон «оккупация абадий бўлади» деган умидда истеҳкомлар қурган. «Улар янги хариталарни тузди, уларга кўра айирмачи Тоғли Қорабоғ нафақат собиқ Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини, балки бошқа барча босиб олинган ерларни қамраб олганди. Бу хариталар энди қаерга кетди? Улар ғойиб бўлди, бу хариталар энди йўқ», — деди Озарбайжон президенти.

Президентнинг сўзларига кўра, Арманистон армияси энди йўқ. «Биз уни яксон қилдик, мағлуб этдик, йўқ қилдик. Агдам вилояти бизга бирорта ўқсиз қайтади». — деди давлат раҳбари.

Озарбайжон президенти, шунингдек, Агдам ва Шушани Степанакертдан ўтадиган йўл боғлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу барча коммуникацияларнинг очилишини назарда тутадиган 10 ноябрдаги уч томонлама келишувда назарда тутилган.

Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида 10 ноябрда имзоланган келишувга мувофиқ, Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар пайтида босиб олинган ҳудудни ҳам, 1990 йилларнинг бошларида қўлдан чиқарилган Лачин, Агдам ва Келбажар туманларидаги аҳоли пунктларини ҳам олади.

Арманистон Қуролли кучлари ўз позицияларидан олиб чиқилмоқда, минтақага 2 мингга яқин рус тинчликпарвари техника билан олиб келинмоқда. Арманистонга Қорабоғга транспорт йўлаги яратилиши кафолатланади, шу билан бир вақтда Озарбайжондан Нахичеван эксклавигача транспорт йўлаги яратилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар