Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори тайинланди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ушбу лавозимни агентликнинг Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азиз Дўсматов эгаллади.

Азиз Дўсматов 1962 йил 3 сентябрда Тошкентда туғилган.

У 1984 йилда Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган. 1991 йилда кимё фанлари номзоди, 2008 йилда эса фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига эришган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг аввалги директори Шерзод Абдуғаниев Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази директори этиб тайинланди.

Фото: Узпҳармагенcй

Фото: Узпҳармагенcй

Аввалроқ ДХХ масъул ходими Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани, Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинлангани, Божхона тизимидаги бир қатор ҳудудий бошқармаларда раҳбарлар ўзгаргани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар