Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар берди.
Комилжон Тожибоев 1974 йилда Наманганнинг Тўрақўрғон туманида туғилган. Наманган давлат университетини битирган. Лавозимга сайлангунга қадар Фанлар Академияси Ботаника институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Экопартиянинг собиқ раҳбари Борий Алиханов, «Адолат» партиясининг собиқ раҳбари Наримон Умаров билан биргаликда октябрь ойида Президент фармони билан Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)