Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Американинг Шимолий Каролина штатидаги Дарем шаҳрида яшовчи жуфтлик 26 йил давомида бир хил рақамлар тўплами билан лотерея ўйнаб, ютуққа эришди. Бу ҳақда UPI нашри хабар берди.

Фото: UPI

Фото: UPI

Терри Коггешеллнинг сўзларига кўра, ўзи ва рафиқаси кўп йиллардан буён мунтазам равишда лотерея ўйнашда бир хил рақамлар тўпламидан фойдаланган. «Булар мен ва турмуш ўртоғимнинг 26 йилдандан буён ўйнаган рақамлари. Биз буни Флоридада яшаб юрганимизда бошлаган эдик», − дейди у.

Жуфтлик 2020 йил 11 ноябрда бўлиб ўтадиган ўйинда ҳам ўз анъанасидан воз кечмади. Натижада улар салкам 367минг доллар (28 миллион рубль) пул мукофотига сазовор бўлди. Лотерея натижалари эълон қилинаётганда Коггешеллнинг рафиқаси телевизор кўраётган эди. «У ўрнидан турди ва томошани давом эттирди. Кейин ‘Мен ютдим, мен ютдим’, дея бақира бошлади», − дейди эркак.

Коггешеллнинг айтишича, лотерея ўйнаш мобайнида улар бир неча бор ютуққа яқинлашган. Аммо жекпот биринчиси бўлган. «Биз ҳеч қачон ютуққа эришамиз деб ўйламаган эдик. Хотиним чекни кўрганда унинг юзидаги ўзгаришни кўришни сабрсизлик билан кутаман», − таъкидлайди эркак.

Эр-хотин олинган пул билан нафақада янада қулай шароитда яшашга умид қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар