Австралияда ит ўз хўжайинини ҳимоя қилиш мақсадида унинг олдига сузиб келаётга акулага ташланди, деб хабар беради Unilad.
Жек Сттикленд исмли балиқчи Квинсленд штати қирғоқларида жойлашган Хаггерстоунс оролида балиқ тутаётган бўлган. Сувда у қадар катта бўлмаган акула пайдо бўлгач, унинг Тилли лақабли содиқ ити шу заҳоти сувга сакраган.
Итнинг катталиги балиқникидан у қадар фарқ қилмаса-да, кучук акулани қўрқитиб юборган. Йиртқич балиқ ортига қайрилиб, қирғоқдан нарига сузиб кетган.
Аввалроқ Австралияда сёрфер қизга ҳужум қилган акула тишини синдириб олгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)