Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англиянинг Кент графлигида истиқомат қиладиган аёл оилавий фотода ўзини кўриб танимаган ва шундан кейин вазн ташлашга қарор қилган. Бу ҳақда Daily Mail’да маълум қилинган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Икки фарзанднинг онаси бўлган 27 яшар Ленна Уэллснинг вазни 103 кг бўлган. У бундан беш йил аввал ҳомиладорлик вақтида нотўғри ва кўп овқатланиш сабаб семириб кетган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

2018 йилнинг декабрида Уэллс, тўй маросимидаги оилавий фотони кўриб, ортиқча вазни сабаб ўзини танимаган. «Ўша куни мен ўзимни ишончсиз ҳис қилдим ва шу сабаб ҳам зиёфатдан эрта кетдим. Бошқалар менга қарашини истамадим», — деган Ленна.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

У камерадан яширинишга ҳаракат қилган ва суратга тушишдан бош тортган, шунга қарамай умумий кадрлардан бирига сурати муҳрланган.

У суратда бегона одамни кўргандек бўлган ва ўзини ёмон ҳис қилган ва шундан кейин ўзгаришларга тайёр эканини тушуниб етган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Уэллс, 2019 йилнинг январида вазн ташлаш дастурларига қўшилган. У учун ишлаб чиқилган овқатланиш дастурига амал қилган ҳолда 32 кг вазн ташлаган. Сўнгра тренажёр залида спорт билан шуғулланган ва озишда давом этган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

«Авваллари мен, ўзимни хурсанд қилиш учун еб кейин афсусланардим. Ўзгаришим мумкин, деб ҳеч қачон ўйламаганман. Мен одамларга бунинг имкони борлиги ва улар ҳам озиши мумкинлигини исботлашни истайман», — деб қўшимча қилган аёл.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи видеосини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Шоу-бизнес
“Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)