Бельгияда кабутар сотиш бўйича рекорд қўйилди. Аукционга 200 еврога қўйилган қуш 1,6 миллион еврога сотилган, деб ёзади «Korrespondent.net».
Янги Ким лақабли қуш машҳур осмон остидаги кабутар пойгалари учун хитойлик харидор томонидан сотиб олинган.
Эгаси Курт Ван де Ваувер аукционга қўйилган қуш неча пулга сотилганини билгандан кейин ўзи ва оиласи шокка тушганини маълум қилган. Қўшимча қилинишича, қуш 2018 йилларда бир қатор мусобақалар, хусусан, миллий пойгаларда ҳам ғолибликни қўлга киритган ва шундан кейин истеъфога чиққан.
Маълумот учун, аввалги рекорд Бельгияда 2019 йилнинг март ойида қўйилган бўлиб, Армандо номли кабутар 1,25 миллион еврога сотилганди.
Изоҳ (0)