Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг Ивановск вилоятида COVID-19 коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган беморларнинг мурдалари жойлаштириладиган ўликхоналар тўлиб кетди. Бу ҳақда ҳудуд соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Артур Фокинга таяниб «РИА Новости» хабар берган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Юклама сезиларли даражада ошган, шу сабабли қўшимча музлатиш камераларини излаяпмиз. Ўликхоналар жасадларни қариндошларига топширгунгача бўлган оралиқдаги юклама дош бера олмаяпти», — деган Фокин.

Департамент вакилининг сўзларига кўра, бундай вазиятнинг юзага келишига вафот этган кишиларнинг қариндошлари томонидан жасадларни олиб кетиш ишлари секин кечаётгани сабаб бўлган. Улар мурдаларни олиб кетмаётгани туфайли «морглар»нинг ўтказувчанлиги камаймоқда.

Октябрь охирида Кемерово вилояти ҳукумати ҳам ўликхоналарнинг жасадларга тўлиб кетганини билдирган. Уларнинг тушунтиришида ҳам вафот этган беморларнинг қариндошлари дафн маросимларини ўтказиш учун мурдаларни олиб кетишга шошилмаётгани қайд этилган. Бир неча ҳафта аввал Олтой республикасида ҳам ўликхоналарнинг беморлар мурдаларига тўлиб кетгани хабар қилинган.

Ивановск вилояти Россияда коронавирусга қарши кураш федерал штаби бериб бораётган маълумотларга кўра COVID-19’га чалиниш ҳолатлари энг кўп учраётган ҳудудларга кирмайди. 16 ноябрь ҳолатига кўра, ортда қолган бир сутка ичида вилоятда 149 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, Россия миқёсида эса жами 22 778 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб янги антирекорд ўрнатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар