Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Турк актёри Кенан Имирзалиўғли узоқ вақт кутган ота бўлиш ҳақидаги фикрлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Оқшом» нашри хабар берган, деб ёзади «RusTurkey.com».

Фото: Sporx

Фото: Sporx

Актёр ҳаяжонлари ва ҳис қилган туйғулари ҳақида яширмаган ва қизи дунёга келган онда ўзини дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳис қилганини айтиб берган.

«Бу бизнинг узоқ кутилган фарзандимиз. Лалин дунёга келганида ҳис қилган туйғуларимни тасвирлаб беришга сўз ожиз», — деган актёр. Шунингдек, у ҳаёти бутунлай ўзгаргани ҳамда у энди аввалги ҳамма билган Кенан эмаслигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, актёрнинг рафиқаси Истанбулдаги хусусий шифохоналардан бирида кўзи ёриган ва жуфтлик қизига Лалин деб исм қўйган.

Маълумот учун, ўзбек мухлисларига «Эзель» сериалидаги роли билан яхши маълум бўлган Кенан Имирзалиўғли актёрликдан ташқари, модель сифатида ҳам фаолият олиб борган ва миллий ва халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар