Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 22 ёшли ҳайдовчи Spark автомобилини тезлигини ошириши натижасида бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Кадр: ЙҲХББ

Кадр: ЙҲХББ

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соат 23:15 ларда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушади. Қайд этилишича шу куни 22:30 ларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Алишер Навоий кўчаси 290-уй олдида Spark русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги чинор дарахтига урилган.

Оқибатда олган тан жароҳатлари сабабли 22 ёшли ҳайдовчи ва 17 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Марғилон ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Наманганда икки юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этгани, Юнусободда маст ҳайдовчининг бошқарувидаги Lacetti бетон тўсиққа урилиб, тиклаб бўлмас ҳолатга келгани ҳамда Навоийда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia пиёдани уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар