Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация шаҳар иқтисодиётини кўтариш, аҳолининг фаровонлигини ошириш борасида ўз тажрибаларини бўлишиш мақсадида Нукус шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Делегация аъзоларининг биринчи манзили Ўзбекистон шоҳкўчаси бўлди ва бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ҳозирги вақтда кўчадаги уй-жойларнинг мўрилари тартибга келтирилиб, сирти замонавий материаллар билан қопланмоқда.

Шунингдек, фасад қисмлари бўялиб, маданий дам олиш масканлари, велосипедда ҳаракатланиш учун йўллар қуриш жойлари тайёрланиб, пиёдалар йўлига брусчаткалар тўшалмоқда. Келажакда ушбу шоҳкўча бўйи одамларнинг ҳордиқ чиқарадиган, дам оладиган масканига айланади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Делегация Дўстлик канали бўйида ҳам бўлиб, аҳолига қулай дам олиш ва савдо ўринларини қуриш, ушбу ҳудудни янада кўркам ва файзли қилиш юзасидан таклифларини билдирди.

Нукус шаҳрининг реконструкция лойиҳасида Дўстлик каналида мусиқа билан ҳаракатланадиган, 35 метргача баландликка отиладиган фаввора қуриш лойиҳалаштирилган. Канал бўйига карусель ҳам қурилади. Канал бўйи чинакамига дам олиш марказига айланади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, шаҳардаги 34 гектар майдонга эга «Истиқлол» болалар истироҳат боғида ҳам қўшимча ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Делегация аъзолари Нукусдаги Samsung ва бетон ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлди.

Нукус шаҳри ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда Ортиқхўжаев Нукус шаҳрини иккинчи Тошкентга айлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди.

«Нукусга тадбиркорларни олиб келдик. Замонавий уйлар қуради улар. 21 миллион долларлик инвестиция киритилмоқда. Барчаси одамларнинг яхши ҳаёт кечириши учун», – дейди Тошкент шаҳри ҳокими.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев аввал ҳам Қорақалпоғистонга бориб, ўз тажрибасини Нукус ҳокими билан бўлишган эди. Кейинроқ Тошкент ҳокими Нукус марказини қайта қуриш лойиҳасини Шавкат Мирзиёевга тақдим этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар